Болаларга байрам совғаси: янги боғча иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги республикамизнинг барча жойларида, шу жумладан Амударё тумани ҳаётида ҳам ривожланиш ва янгиланиш руҳи билан нишонланмоқда.
Байрам арафасида бир қатор ижтимоий объектларнинг фойдаланишга топширилиши халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижасидир.
Конституция байрами арафасида Амударё туманида янги боғча биноси фойдаланишга топширилди.
Тумандаги «Дўстлик» маҳалласида Президентимизнинг махсус қарори билан 8,6 млрд. сўмлик маблағ асосида янгидан қурилган 58-сонли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу 240 ўринга мўлжалланган замонавий типда барпо этилган бинода барча қулай шароитлар яратилган.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги