Жўқорғи Кенгес Раисининг кубоги бўлиб ўтди

10

Бугунги кунда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга, уларни жисмонан чиниққан комил инсон этиб тарбиялашга, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Нукус шаҳридаги 1-сонли спорт мактабида (Манеж) ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамда Қўл жанги федерациясидан ўзида 100 дан ортиқ спортчиларни қамраб олган Қўл жанги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес Раисининг кубоги беллашувлари бўлиб ўтди.

Ўтказилган финал беллашувлари очилишига бағишланган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, сўнгги йилларда юртимизда ҳурматли Президентимиз Ш. Мирзиёев раҳбарлигида спорт соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва қўллаб-қувватлашни алоҳида таъкидлаб, республикамиз ёшларининг жаҳон ареналарида қўлга киритаётган ютуқларини катта ғурур билан тилга олди ва мусобақа иштирокчиларига муваффақиятлар тилади.

Қизғин рақобатга бой тарзда ўтказилган мусобақада спортчилар ўзларининг маҳоратини ва кучли тайёргарликлар билан келганлигини намойиш эта олди.

Кескин беллашувлар билан ўтган мусобақа якунида, ўз вазн тоифаси бўйича ғолиблар аниқланиб, улар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг кубоги, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги