Конституция куни олдидан учрашув ўтказилди

Нукусда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ташаббуси билан асосий қонунимиз қабул қилинганлигининг 33 йиллиги байрамига бағишланган “Конституция – бахтимиз қомуси” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда бошқарма ходимлари, туманлараро бўлим давлат ижрочилари ва иштирок этилдилар.

Учрашувда сўзга чиққанлар давлатимиз бош қомуси, аввало, халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси эканлиги алоҳида таъкидланди. Дарҳақиқат, бундан 33 йил аввал қабул қилинган Бош қомусимизда мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш билан бирга халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.
– Конституция кунига бағишланган тадбирни қонунлар ижроси билан бевосита шуғулланадиган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлардан бири – Мажбурий ижро бюросида ташкиллангани айни муддаодир, – дейди Қорақалпоқ давлат университети юридика факультети ўқитувчиси Султонбек Заитов. – Боиси, бу борада соҳа мутахассислари билан ўзаро мулоқотларимиз талабаларимизни етук кадр сифатида шаклланишига ҳам хизмат қилади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги