Ўқувчилар Япония маданияти ва урф-одатлари билан танишди

56

Чимбой туманидаги 38-сонли мактаб директори Гавҳар Абдуллаева 2024 йили Япониянинг JICA агентлигидан грант ютиб олган эди.

Ушбу грант асосида жорий ўқув йили бошидан япониялик волонтёр Юно Мизобучи 38-сонли мактабда қизиқувчи ўқувчиларга япон тили ва маданияти бўйича тўгарак ташкил этиб, бугунги кунда ушбу тўгаракка 70 дан ортиқ болалар қамраб олинди.

Яқинда JICA координаторлари Одилжон Ҳасанов, Томоко Ашикари ва волонтёрлар Сато Юкихиро, Онода Катсухиро, Сенбонки Эмико ва Кондо Рино мактаб ўқувчиларига йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича ўйин шаклида машғулотлар ўтказди.

Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида мактабда «Япония маданияти куни» ташкил этилиб, унда япон халқининг маданияти ва миллий урф-одатлари бўйича тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Япониянинг миллий кендама, фукуварай, полочки, оригами, хаттотлик ва чой бериш анъаналари иштирокчиларга намойиш этилди.

Ўтказилган тадбир давомида иштирокчилар япон халқининг маданияти ва миллий урф-одатлари бўйича волонтёрлардан янада кенгроқ маълумотларга эга бўлди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси