10 фуқаро иш билан таъминланди

Кегейли туманидаги Ёшлар марказида туман Ички ишлар бўлими, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан пробация ҳисобида турган ва миграциядан қайтган ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.
Унга туман ҳудудида жойлашган 8 корхона ўзларида мавжуд бўлган 53 бўш иш ўринлари билан қатнашиб, унда фуқаролар ўзларининг танлаган касби бўйича ишга жойлашди.
Хусусан, улардан 10 нафар фуқарога доимий иш ўринларига йўлланмалар берилган бўлса, 6 нафар фуқарога соҳа мутахассислари томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

– Ушбу ярмаркада иштирок этиш учун Обод маҳалласи аҳолисидан келдим ва Кегейли туманидаги Йўллардан фойдаланиш корхонасига ишчи бўлиб ишга жойлашдим, – дейди шундай фуқаролардан бири Давронбек Ибрагимов. – Бундай тадбирни ташкил этгани учун барча ташкилотчиларга катта раҳмат айтаман.
Ҳозирги кунларда бундай бўш иш ўринлари ярмаркалари белгиланган режа асосида бутун республикамиз ҳудудлари бўйлаб ўтказилмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги