Бугун «ACWA Power» компанияси раиси ва «Vision Invest» компанияси директорлар кенгаши аъзоси Муҳаммад Абунаян билан жуда мазмунли учрашув ўтказдик
3

Иқтисодиётни модернизация қилиш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилашга салмоқли ҳисса қўшадиган энергетика, соғлиқни сақлаш, рақамли технологиялар ва бошқа тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда ишончли ривожланиш суръатларини намойиш этаётган Қорақалпоғистондаги истиқболли лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди.