Марказий банк бошқарувининг тегишли қарори билан энди 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаган шахслар банкларда ҳисобварақларни мустақил равишда очишларига рухсат берилди

7

Банк карталари билан боғлиқ фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида банклар ва тўлов ташкилотлари мобил иловаларида “Янги рўйхатдан ўтиш”, “Паролни қайта тиклаш” ҳамда “Аккаунтга бошқа қурилмадан кириш”да биометрик идентификациядан (Face-ID) ўтиш механизми жорий этилган.

Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб, вояга етмаган шахслар учун мобил илова орқали электрон тўлов имкониятини тақдим этиш ҳамда юкори хатарли амалиётлар учун қўшимча идентификация механизмларини сақлаб қолиш имкониятларини яратиш юзасидан тегишли кўрсатма юборилган.

Қисқа давр ичида вояга етмаган шахслар банклар ва тўлов ташкилотлари мобил иловалари орқали ўз банк карталаридан фойдаланиш имкониятига эга бўлишлари мумкинлиги маълум қилинади.