Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади
11

Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Ҳукуматнинг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарорига мувофиқ, 2025-2026-ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (бошланғич 1-4-синфларда 27 декабр — шанба кунидан) бошланади.
Таътил 2026 йил 10 январгача (14 календар кун) давом этади.
2026 йил 11 январ якшанба дам олиш кунига тўғри келгани боис, III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, кузги таътил 10 ноябр куни ниҳоясига етган эди.