Ички туризмни ривожлантириш бўйича тажриба алмашилди
Мамлакатимизда ички туризмни янада ривожлантириш, шунингдек, туризм йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, мутахассисларнинг туризм соҳасидаги тажрибаларини ошириш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг бир қатор мутахассислари учун бошқарманинг касаба уюшмаси томонидан Самарқанд вилоятига саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида улар вилоятнинг туризм инфратузилмаси, ички туризм хизматлари ва имкониятлари, туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича тажриба алмашиб, Қорақалпоғистонда ҳам ушбу соҳани ривожлантириш бўйича қатор маълумотларга эга бўлди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги