«Бестобе» маҳалласи аҳолиси билан учрашув ўтказилди

21

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Нукус шаҳрининг чекка ҳудудларидан бири бўлган Бестобе маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашиб, уларнинг турмушида дуч келаётган муаммоларини тинглади.

Ўтказилган учрашувда фуқаролар томонидан ҳудудда тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш, йўл инфратузилмасини таъмирлаш, ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш, маҳаллада яшовчиларни оқар сув билан таъминлаш каби долзарб масалалар кўтарилди.

Билдирилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топиш чоралари кўрилиб, масалаларни тез фурсатда бажариш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди. Вақт талаб этиладиганлари Жўқорғи Кенгес Раисининг шахсий назоратига олинди ва тез орада ижобий томонга ҳал қилиниши таъкидланди.

Инсон қадри улуғ бўлган мамлакатимизда ҳар бир муаммо бартараф этилиши ва фуқароларни қийнаб келаётган масалалар ўз ечимини топиши керак. Шу мақсадда амалга оширилаётган эзгу ташаббуслар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги