Даштобод шаҳарчаси ва Ховос тумани ўртасидаги темир йўл устидан ҳам янги кўприк қурилиши бошланди

15

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Вилоят марказига кириш ва чиқишдаги темир йўл кесишмаларида юзага келадиган тирбандликлар кўп йиллардан буён одамларни қийнаб келаётган эди.

Аҳолининг талаб ва истакларини инобатга олиб, шаҳар ичидаги тирбандликни бартараф этиш учун 10 километрли айланма йўл қурилади.

Шунингдек, Даштобод шаҳарчаси ва Ховос тумани ўртасидаги темир йўл устидан ҳам янги кўприк қурилиши бошланди.

Шу кунга қадар 200 мингдан ортиқ аҳолиси бор Жиззах шаҳрида шаҳар шифохонаси бўлмаган. Бугун Жиззах шаҳри Оққўрғон маҳалласида вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази учун қурилган янги бино билан танишилди. Энди вилоят шифохонасининг эски биноси ўрнида шаҳар марказий шифохонаси ва поликлиникаси ташкил этилади.

Мазкур объектни кейинги йил инвестиция дастурига киритиб, таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 20 миллиард сўм ажратиш топширилди.

ЎзА