Жиззах вилоятининг металл конлари катта истиқболга эга

38

Масалан, йилига 1 минг тонна вольфрам қазиб олиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ғаллаорол ва Нурободдаги лойиҳалар ишга тушса, Ўзбекистон вольфрам ишлаб чиқариш бўйича етакчи давлатлардан бирига айланиши таъкидланди.

Мутасаддиларга Ғаллаоролдаги олтин ресурсига эга истиқболли майдонга инвестор жалб қилиш, Форишдаги қўрғошин-рух конида геология-қидирув ишларини якунлаш, Арнасойдаги уран захираси аниқланган коннинг техник-иқтисодий асосини якунлаш топширилди.

Жиззахда цемент, газобетон, базальт, пардозбоп тошлар, ойна, каолин пигменти каби 100 га яқин турдаги қурилиш материаллари чиқарилмоқда.

Агар чуқур қайта ишлашни йўлга қўйиб, сифат, бренд ва сертификат бўйича кўпроқ ишланса, қўшилган қийматни 20-30 фоизга ошириш мумкинлиги таъкидланди.

ЎзА