Қум кураш бўйича чемпионат бўлиб ўтди

27

26-29 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятида катталар ва аёллар ўртасида Қум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этиб, ғолиблик учун кураш олиб борди.

Кескин кечган баҳслар якунида, 70 кг вазнда иштирок этган Азада Медетбаева барча рақибларини енгиб чиқиб, Ўзбекистон чемпиони унвонига сазовор бўлди.  87 кг вазнда курашган Лариса Тўражоновага эса финалда бироз омад етишмади ва кумуш медаль билан тақдирланди.

48, 52 ва +87 кг вазнда баҳсларга киришган Шаҳризада Романова, Гулзабира Тилеуимбетова ва Сабрина Узоқбоеваларга эса бронза медаль насиб этди.

Эркаклар ўртасида ўтказилган беллашувда иштирок этган Жасур Шаймуратов 73 кг вазнда фахрли учинчи ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Ғолиб полвонларимизни мусобақага тажрибали мураббийлардан Чингиз Бийимбетов, Жамшид Тўрабоев, Қожимухон Қдирбоев ва Нукусбой Дониёровлар тайёрлади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчи