Спорт – саломатлик гарови

«1 декабрь – Бутун жаҳон ОИТСга қарши курашиш куни» муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши курашиш марказида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва ёшлар ўртасида тарғиб қилиш мақсадида, бирламчи касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тиббиёт ходимлари ўртасида спортнинг бир қатор турлари бўйича мусобақа ўтказилди.
Ўтказилган мусобақалар якунида, шашка бўйича Злийҳа Асанова ғолиб бўлган бўлса, тош кўтаришда Муҳаммад Изекенов ғолиб деб топилди.
Халқа айлантириш мусобақасида эса, Тумарис Алланиязова барча рақибларидан кўп очко тўплаб биринчи ўринга лойиқ деб топилди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус Диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги