Спортчиларимизнинг навбатдаги ғалабаси – «Президент Олимпиадаси»да яна 3 медаль
59

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Президент Олимпиадаси» спорт мусобақаларининг шанба ва якшанба кунлари ўтказилган беллашувлари республикамиз ёшлари учун муваффақиятли бўлди.
Хусусан, спортнинг таэквондо WТ турида ўтказилган беллашувларда ҳамюртларимиздан Раббония Русланова олтин медални қўлга киритган бўлса, Шаҳзода Бозорбоева кумуш медаль соҳибасига айланди.
Оғир атлетика бўйича +102 кг вазн тоифасида иштирок этган Ўрозбой Хаидов ҳам кумуш медални қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Мусобақа ҳамон қизғин давом этмоқда.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчи