МОБ: Директор ўринбосари ишга қайта тикланди

57

Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 2025 йил 22 октябрдаги қарорига кўра, асоссиз равишда ишдан бўшатилган К.А. Элликқалъа тумани 17-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотидаги аввалги иш жойига қайта тиклаш белгиланган эди.

Шунга қарамай, масъул ташкилот томонидан мазкур суд қарорлари ижроси таъминланмаганлиги сабабли даъвогар унинг ижросини таъминлаб беришни сўраб, мурожаат қилишга мажбур бўлган. Бюронинг Элликқалъа туман бўлими ходимлари томонидан зудлик билан ижро ҳаракатларига киришилди, масъул ташкилот раҳбарига суд қарори ижросини таъминламаса қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантириш берилган.

Натижада асоссиз равишда ишдан бўшатилган К.А. ташкилот директорининг буйруғига кўра, ташкилот директори ўринбосари лавозимига қайта тикланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги