Оғабек бронза медалини қўлга киритди

64

Тошкент шаҳрида давом этаётган «Президент Олимпиадаси»да кеча юнон-рум, енгил атлетика ва оғир атлетика бўйича финал беллашувлари, бокс спорт тури бўйича саралаш босқичлари бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, ушбу мусобақада юнон-рум кураши бўйича республикамиз полвони 51 кг вазн тоифасида Оғабек Оразбеков фахрли учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Юнон-рум кураши бўйича беллашувлар бугун ҳам давом этиб, унда 10 спортчимиз 5 вазн тоифасида медаллар учун курашга тушади.

Ғолиб полвонимизни мусобақага тажрибали мураббийлардан Рустем Ерназаров ва Пахратдин Пранатдиновлар тайёрлади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчи