Яна бир лойиҳа Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган «Қорақалпоғистонда бизнес қилинг» давлат дастури самарадорлигини ва ҳудуднинг инвеститсиявий жозибадорлиги ортиб бораётганини яққол кўрсатмоқда
63

Кегейли туманида Андижон вилояти тадбиркорлари билан ҳамкорликда ташкил этилган «Kegeyli Baraka Naslli Parranda» замонавий паррандачилик корхонасига ташриф буюрдик.
Парранда гўшти ва тухум ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, ҳудуд агросаноатининг ривожланишига сезиларли ҳисса қўшилди.

Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши Қорақалпоғистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.