Аҳоли овози билан асфальтланган йул

65

Сўнгги вақтларда «Ташаббусли бюджет» асосида ғолиб бўлган ҳудудларда ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, халқимизга қулай шароитлар яратилмоқда. Айни пайтда ҳам ушбу дастурнинг жорий йилдаги иккинчи мавсуми давом этиб, жойларда мутасаддилар томонидан қизғин ишлар олиб амалга оширилмақда.


Нукус тумани ҳудудидаги маҳаллий аҳамиятга эга 95В087 «95V130 автомобиль йўли (5 км.дан) – «Қўтанкўл» ОФЙ – Момиқчи овули – «Кердер» ҚФЙ» автомобиль йўлининг 14-15-километр қисмида асфалтлаш ишлари олиб борилди. Бу ишлар Нукус тумани йўллардан фойдаланиш давлат ташкилоти томонидан амалга оширилди. Таъкидлаш жоизки, мазкур йўл участкаси «Ташаббусли бюджет» дастурининг 2025 йил 2-мавсумида ғолиб бўлган эди.

И.Утеулиев, Бердақ номидаги ҚДУ Қорақалпоқ филологияси журналистика факультети 4-курс талабаси, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги