Божхона органларига ишга қабул қилиш учун танлов бошланди

70

Божхона қўмитаси томонидан ҳудудий бошқармалар таркибидаги божхона постларида инспектор ва кичик инспектор лавозимларига хизматга қабул қилиш бўйича эълон қилинган танлов синовлари бошланди.

Қорақалпоғистон Республикасининг ўзида ушбу танловга 600 га яқин номзод ҳужжат топширди. Бугун улар дастлабки тест синовларини топширмоқда.

Танлов босқичлари давомида номзодлар психологик ўрганиш, жисмоний тайёргарлик ва тиббий кўрикдан ўтади. Якунда эса Божхона қўмитаси раҳбарлари билан мулоқот жараёни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПҚ-122-сонли фармонига мувофиқ, божхона органларига қабул жараёнлари очиқ-ошкора ахборот тизими орқали амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги