Нукус шаҳрида янгидан «Кундузги парвариш» хизмати йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан, Нукус шаҳридаги «Қутлы қоныс» маҳала фуқаролар йиғинида жойлашган «Орзу» мактабгача таълим ташкилотида Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан «Кундузги парвариш» хизмати йўлга қўйилди.
Янги ташкил этилган ушбу гуруҳга Бошқарма қошида ташкил этилган Психологик-тиббий-педагогик комиссия текширувидан ўтказилган ногиронлиги бўлган 7 нафар бола қамраб олинди.

Бу «Камбағалликдан фаровонликка» дастури ижросини таъминлаш, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш кўламини кенгайтириш орқали оилаларнинг меҳнат қилиш имкониятини чекловчи омилларни бартараф этиш, шунингдек, ногиронлиги бўлган болаларнинг оила қарамоғида қолишини таъминлаш мақсадида янги тизимдир.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги