Умида бронза медалини қўлга киритди

58

Кеча Бухоро шаҳридаги «Универсал» спорт саройида катталар ўртасида дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Чемпионатга мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан энг кучли спортчилар қатнашиб, дастлабки куни эркаклар -60, -66, аёллар -48, -52 ва -57 кг вазн тоифаларида ўзаро беллашди.

Улар орасида қорақалпоғистонлик полвонлар ҳам иштирок этиб, 52 кг вазнда Умида Жуманиязова фахрли учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Мусобақа бугун ҳам давом этмоқда.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси