Маҳалла обод бўлса, эл обод бўлади

Бўзатов туманида «Oбод хонадон,» «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» танловининг туман босқичи ўтказилди.
Танловда тумандаги маҳалла раислари, кўча оқсоқоллари ва обод хонадон эгалари иштирок этиб, ўз ҳудудларида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, намунали хонадон ва кўчалар бўйича ўзларининг иш-тажрибаларини слайдлар орқали ҳакамлар ҳайъатига амалий тарзда кўрсатиб ва тушунтириб берди.
– Бундай танловнинг ташкил этилиши туманимиз аҳолиси учун катта мотивация бўлди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Маҳаллалар уюшмаси Бўзатов тумани бўлими бошлиғи Қуралбай Қайипов. – Сабаби, халқимиз танловда муносиб тарзда иштирок этиш учун ҳаракат қилиб, ўзларининг ҳовли томорқаларини кўкаламзорлаштириш, ҳудудни ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бугунги ўтказилган танлов бунинг яққол далили бўлди деб айта оламиз.
Ўтказилган танлов якунида, «Обод маҳалла» номинацияси бўйича Кўк-сув овул фуқаролар йиғини, «Обод кўча» номинацияси бўйича Эркиндарё овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Сари оймаут» кўчаси ҳамда «Обод хонадон» номинацияси бўйича Бўзатов шаҳарча фуқаролар йиғини фуқароси Р.Исмамутовнинг оиласи ғолиб деб топилиб, ташкилотчилар томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, ғолиблар танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани ҳам қўлга киритди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси