«Кеча Доҳада Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасининг ёш ва истиқболли дизайнерларини қўллаб-қувватлашга қаратилган эътиборга молик ташаббусларидан бири бўлган “Fashion Trust Arabia” (ФТА) жамғармасига ташриф буюрдик

140

Ташриф доирасида биз ФТА платформаси фаолиятини кузатдик ва лойиҳалар билан танишдик. Турдош ташаббуслар орасида “M7” маданият марказидаги минтақа ва унинг маданий меросига бағишланган “Threads of Impact” кўргазмаси алоҳида ажралиб туради. Дизайнерларимизнинг қўл меҳнати намуналари ва бетакрор миллий либосларини намойиш этувчи “Woven Legacies: Uzbekistan’с Living Heritage” кўргазмаси доирасида Ўзбекистон тақдим этилаётганидан хурсандман.


Шунингдек, биз Рем Коолҳаас ва Самир Бантал раҳбарлигидаги “Countryside: А Place to Live, Not to Leave” номли кўргазмага ташриф буюрдик. Унинг экспозициясида Ўзбекистоннинг ноёб илмий маскани — “Қуёш” институтига алоҳида эътибор қаратилган», – деп ёзди Саида Мирзиёева ўз телеграм каналида