Сайёр қабуллардан халқ мамнун бўлмоқда

Ижтимоий ҳаётда инсонлар яшаш шароитидан келиб чиқиб кўплаб муаммоларга дуч келади. Муаммоларни ҳал этиш борасидаги ишончли ва самарали йўл сайёр қабуллар орқали амалга оширилади. Бу борада Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан узлуксиз чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида туманларнинг олис ҳудудларида жами 24 та сайёр қабул ташкил этилиб, ўтказилган қабулларда 141 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди ва уларнинг муаммолари алоҳида назоратга олиниб кўриб чиқилиши таъминланди.
Шундай сайёр қабуллардан бири жорий йилнинг 21 ноябрь куни Нукус туманидаги Мажбурий ижро бюроси биносида ташкил этилиб, унда 10 нафардан ортиқ фуқароларнинг алимент, кредит қарздорлиги каби масалалар бўйича мурожаатлари тингланди. Уларнинг деярли барчаси жойида ҳал этилиб, қолганларини ҳам қонуний ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Зеро, халқ билан мулоқот, уларнинг ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги