Муаммоларни ҳал этиш бўйича «маҳалла еттилиги» қандай чора-тадбирларни амалга оширмоқда?

Республикамиз ҳудудида «маҳалла еттилиги» ходимлари томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва уни бартараф этиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 11 ойи давомида маҳалла ходимлари ва «маҳалла еттилиги» томонидан жами 1982 та муаммо аниқланиб, шундан 1345 та муаммо тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўз ечимини топган.
– Хусусан, электр энергияси билан боғлиқ 355 та, газ таъминоти бўйича 115 та, ичимлик суви билан боғлиқ 120 та, оқова сув билан боғлиқ 90 та, йўлларнинг носозлиги, уларни таъмирлаш бўйича 86 та, ижтимоий хизматлар ва ёрдам масаласида 88 та, шунингдек, бошқа масалалар бўйича 491 та муаммо ўз ечимини топди, – дейди Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг Маҳаллаларни ривожлантириш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва жамоатчилик назорати бўйича бош мутахассиси Дилнора Баўбекова.
Айни пайтда 637 та муаммони ўрганиш мутасадди ташкилотлар режасига киритилган.


Бундай ишларнинг бориши бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида жорий йилнинг 11 ойи давомида фуқаролар йиғинлари томонидан тегишли муассаса ва ташкилотларга 511 ҳудудий масала бўйича маълумотлар тақдим этилди. Шундан, 209 та объектда (савдо марказлари, мактаблар, сув таъминоти, уй-жойлар) жамоатчилик назорати ўрнатилиб ўз ечимини топди.
Хусусан, давлат органлари ваколатига кирадиган масалалар қонунчилик талабларига мувофиқ 302 та сўров хати ва коммунал хизматлар кўрсатиш самарадорлигини яхшилаш бўйича юборилган 252 та мурожаат хатлари қаноатлантирилди.
А.Жийемуратов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги