Спортчиларимизнинг янги ғалабалари

Саудия Арабистонининг пойтахти Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом бирдамлиги ўйинлари кеча Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун жуда муваффақиятли ўтди.
Хусусан, мамлакатимиз спортчилари кечаги ўтказилган мусобақалар якунида, 3 олтин, 4 кумуш ва 4 бронза медални қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Қувонарлиси, қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркибида сабля бўйича жамоавий баҳсларга тушган қизларимиз Зайнаб Дайибекова, Гулистон Пердебаева, эркаклар жамоаси аъзолари Муса Аймуратов ва Ислом Абдазовлар мамлакатимиз спорт делегацияси ҳисобига 2 та кумуш медални қўшиб қўйишга муваффақ бўлди. Шу тариқа, бугунги кунга қадар мамлакатимиз спортчилари ушбу мусобақада 29 олтин, 34 кумуш ва 30 бронза медалларини қўлга киритиб, умумий жамоавий ҳисобда Туркиядан сўнг иккинчи ўринни эгаллаб келмоқда.

3-ўринни эса, эронлик спортчилар 25 олтин, 19 кумуш ва 30 бронза медали билан эгаллаб турибди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси