“Жадидлар изидан” танлови бўлиб ўтди

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида буюк жадид аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой адабий меросини кенг тарғиб қилиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий оламини бойитиш мақсадида «Жадидлар изидан» республика танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Унда республикамизнинг барча ҳудудларидан ушбу танловнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган ўқувчилар иштирок этиб, белгиланган шартлар бўйича ўзаро беллашди.
Ўқувчиларнинг ақл-заковати, зеҳни ва ижодий қобилиятлари синовдан ўтган танлов якунида, 6-7-8- синф ўқувчилари ўртасида, биринчи ўринни Беруний туманидаги 42-мактаб ўқувчиси Наргиза Абдукаримова эгаллашга муваффақ бўлди.
Танловнинг фахрли иккинчи ва учинчи ўринлари Қонликўл туманидаги 8-мактаб ўқувчиси Мирзабек Жуманов ва Амударё туманидаги 39-мактаб ўқувчиси Диличехра Эшбаеваларга насиб этди.
9-10-синф ўқувчилари орасида эса, Элликқалъа туманидаги 70-мактаб ўқувчиси Саҳиба Каримбаева танловнинг барча шартларида юқори балл тўплаб, биринчи ўринни қўлга киритди.
Нукус туманидаги 22-сонли мактаб ўқувчиси Гўззал Дошбаева ва Хўжайли туманидаги 22-сонли мактаб ўқувчиси Асемай Артиқбаевалар эса, иккинчи ва учинчи ўринларга лойиқ деб топилди.
Танлов якунида ғолиблар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.




Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси