Ўзбекистон ва Саудия Арабистони: прокуратура идоралари ҳамкорлиги кучайтирилади

62

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Бош прокурори шайх Сауд бин Абдуллоҳ ал-Муъжаб Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ар-Риёдда бўлиб ўтган учрашувда тажриба алмашиш, прокуратура фаолиятини ривожлантириш ҳамда икки томонлама ҳамкорлик доирасида қўшма тадбирлар ташкил этишга қаратилган ҳамкорлик дастури имзоланди.

Бош прокуратура ахборот хизматидан маълум қилишларича, учрашувда Саудия Арабистони прокуратураси ўзининг илғор амалиётлари юзасидан батафсил тақдимот ўтказган.

Жумладан, жиноят ишларини юритиш механизмларини такомиллаштириш, хизматларни рақамлаштириш, прокуратура фаолияти самарадорлиги ва сифатини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ёритилди.

Н.Абдураимова, ЎзА