Халқаро мутахассислар Қорақалпоғистон давлат санъат музейида

92

«CollAsia 2025: Коллекцияларни кузатиш, ҳужжатлаштириш ва диагностика қилиш» мавзусидаги халқаро дастури доирасида И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида амалий машғулотлар ўтказилди.

Ушбу курс ICCROM (Халқаро маданий бойликларни сақлаш ва тиклаш маркази) ва Корея Миллий маданий мерос тадқиқот институти (NRICH) томонидан Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон давлат санъат музейи ва И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Шунингдек, иштирокчилар музей экспозиция залларини томоша қилиб, Игор Савицкий тўплаган ноёб коллекция ва музейнинг бой маданий мероси билан яқиндан танишди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги