Мутасаддиларга ишларни назорат қиладиган онлайн платформани ишга тушириш топширилди

28

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар сарҳисоби ва келгуси йил учун устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

–Умуман, маҳалладаги одамлар қачон пул келиши, қанақа ўзгаришлар бўлиши, қанча иш ўрни яратилиб, қанча оиланинг даромади ошишини билиши керак, – дедиПрезидентимиз.

Шу боис, мутасаддиларга бу ишларни назорат қиладиган онлайн платформани ишга тушириш топширилди.

“2026 йилда лойиҳавий ёндашув асосида ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш” бўйича қарор лойиҳасини киритиш вазифаси қўйилди.

–Яна бир марта такрорлайман, улкан мақсадларни маблағи билан бошлаяпмиз. Вазирлар, уларнинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари, вилоят ва туман ҳокимлари, энг асосийси, “маҳалла еттилиги” ишга қаттиқ киришмаса, ўзгариш бўлмайди, – деди давлатимиз раҳбари.

Бош вазирга бугунги топшириқларни вазир ва ҳокимларга 2026 йил учун самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) сифатида белгилаб бериш топширилди.

Йиғилиш давомида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

ЎзА