Тилегенова Алтинай Ерназар қизининг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилиши ҳақида

Тилегенова Алтинай Ерназар қизининг 10.00.12 ‒ Қорақалпоқ адабиёти мутахассислиги бўйича “Ҳозирги қорақалпоқ лирикасида тропларнинг қўлланилиш хусусияти (Метафоралар, эпитетлар, ўхшатишлар. К.Каримов, Ж.Избасқанов, Б.Генжемуратов лирикаси мисолида)” мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тавсия этилган диссертацияси ҳимояси Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2025 йил 5 декабрь куни соат 14.00 даги мажлисида (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Ахборот-ресурс маркази бош студиясида) бўлиб ўтади.
Манзил: Нукус шаҳри,
Академик Ч.Абдиров кўчаси, 1-уй,
Тел: (+99861) 223-60-47, 223-60-78, 223-58-29
email: karsu_info@edu.uz
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги