Ер майдонини ноқонуний эгаллаш жавобгарликка олиб келади
70

Қорақалпоғистонда 337,4 гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган.
Кадастр агентлиги томонидан ўтган 2025 йилнинг 10 ойи давомида 3,7 мингта ҳолатда 337,4 гектарлик ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди.
Шундан, 2,2 мингта ҳолат (175,5 гектар) бартараф этилиб, 1,3 мингта ҳолатда (126,05 гектар) ер майдонини давлат ер фондига қайтариш мақсадида судларга даъво аризалари киритилди.

Қолган 74 та ҳолатда (5,87 гектар) ер майдонлари ҳуқуқбузарларнинг ҳаракатида жиноят аломатлари бўлгани учун қўшма тартибда Прокуратура органларига тегишли ҳужжатлар юборилди.
И.Тлеўов,
Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси
бошқармаси бошлиғи.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги