Полвон қизларимиз ғалабага эришди

66

Бухоро вилоятида миллий кураш бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионатда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан энг кучли полвонлар иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро беллашди.

Кескин беллашувларга бой бўлган мусобақа якунида, республикамиз полвонларидан аёллар ўртасида 70 кг вазнда Азада Медетбаева, энг оғир +87 кг вазнда Саноайим Эркинбаевалар бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Эркаклар ўртасида ўтказилган беллашувларда эса, республикамиз вакилларига медаль ютиб олиш насиб этмади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги