«Made in Uzbekistan» бренди – жаҳон бозорларида ўз ўрнини мустаҳкамламоқда

75

Жорий йилнинг 17-23 ноябрь кунлари оралиғида Афғонистоннинг Кобул шаҳрида «Имом Абу Ҳанифа – 4-миллий халқаро кўргазма ва савдо ярмаркаси» бўлиб ўтмоқда, – деб хабар бермоқда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ахборот хизмати.

Унда «Made in Uzbekistan» миллий стенди билан иштирок этиш мақсадида Қўнғирот туманидан «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ вакили М.Қурбониёзов ва «Turan gold prom» МЧЖ вакили У.Эргашевлар ўзларининг маҳаллий маҳсулотларини халқаро бозорга чиқариш, янги ҳамкорлар топиш ва экспорт географиясини кенгайтириш мақсадида ўз стендлари билан фаол иштирок этмоқда.

Бу ўз навбатида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз учун янги инвестиция имкониятлари, экспорт шартномалари, Афғонистон бозоридаги ҳамкорликни кучайтириш каби кенг имкониятларни яратмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги