Спортчиларимиздан байрам совғаси

Таиланд давлатининг Бангкок шаҳрида спортнинг жиу-житсу тури бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Чемпионатда 100 дан ортиқ мамлакат спортчилари иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро беллашувларга тушди.
Кескин ўтган беллашувлар якунида, Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этган республикамиз спортчилари 1 та кумуш ва 7 та бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Жумладан, Нукус шаҳридаги 2-сонли спорт мактаби тарбияланувчиси С.Бердиниязова, Элликқалъа туманидаги 1-сонли спорт мактаби тарбияланувчилари К.Ғуломова, М.Тохатабаев, Тахиатош тумани спорт мактаби тарбияланувчилари А.Тожибоев, Д.Оразбаева, А.Хайбулла ва С.Тиркешовлар учинчи ўринни эгаллаган бўлса, Ж.Махсетбаев фахрли иккинчи ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Спортчиларимизнинг қўлга киритган ушбу ғалабаси Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 34 йиллик байрамига ҳақиқий совға бўлди десак бўлади.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси