«Қондаги қанд миқдорини аниқла» акцияси ташкил этилди

110

Ҳар йили дунёда «14 ноябрь – Халқаро қандли диабетга қарши курашиш куни» сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Касалликнинг олдини олиш ва даволаш бўйича ўтказилаётган тадбирларга «Адолат» социал-демократик партияси томонидан ҳам турли акциялар, тарғибот тадбирлари ўтказиш анъанага айланган.

Шу мақсадда бугун Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қайипбергенов бошчилигидаги партия Кенгаши фаоллари Қорақалпоғистон Республикаси «Педагогик маҳорат маркази»да бўлиб, партиянинг асосий электорати ҳисобланган ўқитувчи-мураббийларга ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида «Қондаги қанд миқдорини аниқла» бепул тиббий акцияси ташкил этилди. Ташкил этилган тадбирда академик Й.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали мутахассислари фаол иштирок этди. Шифокорлар томонидан тадбир иштирокчиларидан қон таҳлиллари олиниб, текширувдан ўтказилди.

                                                                   И.Утеулиев, Бердақ номидаги ҚДУнинг қорақалпоқ филологияси журналистика факультети 4-курс талабаси, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги