Эртага Италия билан ўйнаймиз

Қатарда ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 1/16 финал ўйинлари ўз якунига етиб, унда кейинги босқичга чиққан барча жамоаларнинг номлари маълум бўлди.
Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси хорватиялик футболчиларни пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди. Энди жамоамиз аъзолари 1/16 финал босқичида Чехияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган, Италия терма жамоаси билан ўзаро беллашади.

Ушбу учрашув 18 ноябрь куни мамлакатимиз вақти билан соат 17:30 да бошланади.
Шунингдек, шу куни 1/8 финал босқичида Мексика – Португалия, Швейсария – Ирландия, Марокаш – Мали, Бразилия – Франция, Австрия – Англия, КХДР – Япония, Уганда – Буркина-Фасо терма жамоалари чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси