Эндиликда аттестация саволларининг мутахассислик фанидан ёки касбий стандартлардан эканлигини аниқлаш мумкин

42

Энди аттестация саволларининг мутахассислик фанидан ёки касбий стандартлардан эканлигини аниқлаш мумкин бўлади. Бу ҳақида «Таълим назорати» Telegram-канали хабар берди.

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг август декабрь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари шу йилнинг 21 октябрь кунидан бошлаб давом этмоқда.

Эндиликда педагоглар малака (тест) синовларининг биринчи босқичида берилган 40 та саволнинг қай бири мутахассислик фанидан ва қай бири касбий стандартлардан эканлигини алоҳида-алоҳида таҳлил қилишлари мумкин.

Бунинг учун педагоглар шахсий кабинетдан малака синов натижа баллари кўрсатилган жойдаги «Батафсил» тугмачасини босишлари керак бўлади.

– Тўртбурчак шакллар – мутахассислик фанидан берилган саволлар;

– Айлана шакллар – касбий стандартлардан берилган саволлар.

«@PedagogEduBot» орқали эсда педагоглар учун аттестация олдидан бепул диагностик тестларни ишлаб, пул ютуғига эга бўлишингиз мумкин, – дея ахборот бермоқта xs.uz сайти.