Минтақа маданият вазирлари Тошкентда тўпланди
36

Пойтахтимизда Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон маданият вазирлари илк бор бир майдонда жам бўлди. “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида ўтган мазкур учрашув минтақа бўйлаб маданий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида ташланган тарихий қадамдир.
TURKSOY Бош котиби ҳамда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Озарбайжон маданият вазирлари иштирокидаги тадбир давомида минтақавий маданий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати таҳлил қилиниб, ижодкорлар ўртасида алмашинувни кенгайтириш ва Марказий Осиё учун умумий маданий бренд яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Делегациялар Ислом цивилизацияси марказида ўтаётган “Марказий Осиёда маънавий мерос ва маърифатпарварлик” халқаро конгрессида ҳам қатнашди.
Умуман, бу галги йиғилиш Марказий Осиё давлатларининг маданий яқинлашуви ва бирдамлигини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиши эътироф этилмоқда.
Мусулмон Зиё, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА