Жойларда рўйхатга олиш жараёнларига тайёргарлик ишлари давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПҚ-173-сонли қарорига мувофиқ, аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан Мўйноқ туманида Статистика бошқармаси ходими И.Нарбаев раҳбарлигида маҳалла еттилиги ходимлари иштирокида амалий семинар ўтказилди. Тадбир давомида рўйхатга олиш босқичлари, сўровномалар билан ишлаш тартиби ва электрон тизим орқали маълумот киритиш жараёни бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.
Таъкидланганидек, бундай семинарлар жойлардаги масъул ходимларнинг билим ва тажрибасини ошириш, рўйхатга олиш жараёнини пухта ва самарали ташкил этишга хизмат қилади.

Иштирокчиларга респондентлар билан мулоқот қилиш, сўровномаларни тўлдиришда эътиборли бўлиши лозим бўлган жиҳатлар ва аҳолига тўғри маълумот етказиш бўйича амалий кўрсатмалар берилди.
Бу борадаги чора-тадбирлар жойларда давом этмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги