«Мурувват» уйида байрам тадбири ўтказилди
43

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси «Нукус» ТИФ божхона пости ходимлари томонидан «Тиббиёт ходимлари куни» байрами муносабати билан Нукус шаҳридаги ногиронлиги бўлган аёллар яшайдиган «Мурувват» интернат уйида меҳнат қилаётган шифокор ва ҳамширалар учун байрам тадбири ташкил этилди.
Инсон саломатлиги йўлида фидойилик кўрсатаётган ушбу муассаса ходимларига, божхона ходимлари томонидан миннатдорлик билдирилиб, уларнинг машаққатли, лекин шарафли меҳнати юксак қадрланиши таъкидланди.
«Мурувват» уйида ўтган байрам тадбири халқимизга хос меҳр-оқибат ва эзгулик руҳини яна бир бор намоён этди.

Албатта, бундай тадбирлар жамиятда инсонпарварлик ва ғамхўрлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги