Озарбайжон Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашуви форматининг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлади

39

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлар экан, Озарбайжон Республикасини Маслаҳат учрашувлари форматига тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилиш тўғрисида иштирокчи мамлакатлар етакчилари томонидан принципиал қарор қабул қилинаётганини эълон қилди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ушбу стратегик қадам умумий тарих, қардошлик ришталари, маънавий ва маданий яқинлик билан узвий боғланган халқларимиз манфаатларига тўлиқ жавоб беради.

ЎзА