“Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортига Тожикистоннинг биринчи рақамли борти қўнди
54
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида қатнашиш учун Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ҳам амалий ташриф билан мамлакатимизга келди.
“Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Хабарингиз бор, 15-16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.
Маслаҳат учрашуви якунларига кўра кўп томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.
Б.ХУДОЙБЕРДИЕВ, Р.Назарматов (сурат), ЎзА