Тожикистон Президенти МДҲ парламентлари раҳбарларини қабул қилди
25

Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг 59-ялпи мажлиси доирасида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон парламентлар раҳбарлари билан учрашди.
Унда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ҳам иштирок этди.

Суҳбат чоғида МДҲ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, давлатлар ўртасидаги парламентлараро мулоқотни кучайтириш ҳамда минтақавий барқарорлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир иштирокчилари Президент Эмомали Раҳмоннинг Душанбедаги “Қасри Миллат” давлат саройида бўлиб, ушбу масканнинг тарихий ва меъморий аҳамияти билан яқиндан танишди.
Н.Абдураимова, ЎзА