Бош мия касалликларини даволашда янги имкониятлар

32

MIT (Massachusetts Institute of Technology) олимлари инъекция орқали мияга микроскопик — гуруч донасининг миллиарддан бир қисмига тенг ўлчамдаги — симсиз биоэлектрон имплантларни етказиш технологиясини ишлаб чиқишди

Бу қурилмалар гематоэнсифалик барер/қон-мия тўсиғи ва иммун ҳимоясидан ўтиш учун тирик ҳужайралар билан “ниқобланган” бўлиб, улар мустақил равишда керакли жойларга етиб боради ва нейронларни масофадан туриб стимуляция қилиш имконини беради

Бу эса Альцгеймер касаллиги, склероз ва мия саратони каби касалликларни даволаш учун янги имкониятлар очади. Ҳайвонларда ўтказилган тажрибалар микрон даражасидаги аниқликни ва мияга ҳеч қандай шикаст етмаслигини кўрсатган

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги