Байроғимизга 34 йил тўлиши муносабати билан учрашув ўтказилди

67

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 34 йиллиги муносабати билан Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан «Бир эл, бир Ватан, бир байроқ» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирни бошқарма бошлиғи ўринбосари В.Ерниязова очиб, йиғилганларни қутлуғ сана –Давлат байроғи қабул қилинган кун билан табриклади. У нутқида байроғимизнинг миллий ифтихор ва мустақиллик рамзи сифатида тутган ўрни, унинг ҳар бир юртдошимиз қалбидаги аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Йиғилишда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети юридик фанлар доктори С.Тангирбергенов иштирок этиб, Давлат байроғининг яратилиш тарихи, рамзий маъноси ва бугунги кундаги аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирди.

Таъкидланишича, Давлат байроғимиз халқимизнинг асрий орзу-умидлари, меҳнатсеварлиги, меҳмондўстлиги ва эзгу мақсадларини ўзида мужассам этган муқаддас тимсолдир. Бугунги кунда у мамлакатимиздаги барча давлат идоралари, таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар ва спорт мусобақаларида ифтихор билан ҳилпираб, юртимиз шарафини, халқимиз ғурурини ифода этиб келмоқда.

Тадбир давомида иштирокчилар мутахассисдан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги