БМТ: Иқлим ўзгариши 250 млн кишини яшаш жойларини тарк этишга мажбур қилди

Сўнгги 10 йил ичида об-ҳаво инжиқликлари туфайли 250 млнга яқин одам ўз шаҳарлари ёки қишлоқларини тарк этишга мажбур бўлди. Бундай ҳодисаларга нафақат тўсатдан содир бўладиган табиий офатлар (сув тошқинлари, бўронлар, қурғоқчиликлар), балки чўлланиш, денгиз сатҳининг кўтарилиши ва экотизимларнинг деградацияси каби секин кечадиган жараёнлар ҳам киради.
Ҳисобот муаллифларининг фикрича, иқлим инқирози «хавф мультипликатори» бўлиб, у мавжуд ижтимоий ва иқтисодий тенгсизликларни, айниқса ҳарбий можароларни бошдан кечираётган мамлакатларда, янада кучайтирмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги