Қирғиз Республикаси UNESCO Ижроия кенгашига аъзо бўлди
Самарқандда БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – UNESCO Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида Қирғиз Республикаси 2025–2029 йилларга тузилма Ижроия кенгаши аъзолигига сайланди.
Ижроия кенгаши UNESCOнинг асосий бошқарув органи бўлиб, Бош конференция ишини тайёрлаш, унинг қарорларини амалга ошириш ҳамда ташкилотнинг стратегик ва дастурий устувор йўналишларини ишлаб чиқиш учун масъулдир. Кенгаш тўрт йилга сайланадиган 58 аъзо давлатдан иборат.
Ижроия кенгашига аъзолик UNESCO фаолиятининг стратегик йўналишларини шакллантиришда фаол иштирок этиш, Марказий Осиё минтақасининг устувор йўналишларини илгари суриш, таълим, фан, маданият ва коммуникация соҳаларида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, UNESCO Бош конференцияси Қирғиз Республикаси ташаббуси билан 22 сентябрни “Халқаро кўчманчилар мероси куни” деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.
Г.Сатторова, ЎзА