Uzbekistan Airways чипталарга 20 фоизгача чегирма эълон қилди
36

Uzbekistan Airways 11.11 акциясини эълон қилмоқда.
11 ноябрдан 18 ноябргача иқтисодий классдаги парвозлар учун чипталарни тарифдан 20% гача чегирма билан харид қилишингиз мумкин. Акция Ўзбекистондан амалга ошириладиган барча йўналишларга, шу жумладан бориш ва қайтиш авиақатновларига ҳам тааллуқли.
Чипталарни booking.uzairways.com сайтидан, иловадан, UzbekistanAirways sales филиалидан ёки агентлардан харид қилиш мумкин.
Йўловчи ташиш тарифига қўшимча равишда чегирма қўлланилмайдиган солиқлар, йиғимлар ва қўшимча тўловлар қўшилади,- дея ахборот бермоқта xabar.uz сайти.